28K456Telegramda ochish
Олигархияга товони халқ бўйнига тушадиган навбатдаги совға Импорт божлари ставкалари рўйхатига 2023 йил 11 январдан бошлаб киритилган ўзгартиришларга кўра, цинкланган ва полимер қопламали прокат маҳсулотлари учун 10%, лекин ҳар килоси учун камида 0,25 долларлик бож қўшилган. 7210 49 0000, 72 10 70 8000 кодли ушбу маҳсулотлар фақат Алишер Усманов илкидаги компаниялар назоратидаги Тошкент металлургия заводи тарафидан ишлаб чиқарилади. Тошкент металлургия заводи ишга туширилган 2020 йилдаёқ ушбу маҳсулотлар импррти учун 10%лик бож киритилганди. Назаримизда, маҳаллийлаштириш ёлғонлари остида ва ҳукуматнинг протекционизмидан баҳраманд бўлаётган олигархия учун бу етарли бўлмаган. Энди импорт қилинадиган цинкланган ва полимер қопламали прокатлар импорти учун комбинациялашган божлар қўлланилиши ҳисобига маҳсулотларнинг ҳар тоннасига уч баровардан кўпроқ, яъни 375 долларгача бож тўлаш керак бўлади. 420 миллион долларлик Тошкент металлургия заводи кредитлар ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига бунёд бўлган. Лекин заводнинг қурилиши ҳам Кремль олигархияси назоратидаги структуралар тарафидан олиб борилган. Унинг бенефициарлиги, яъни фойдаси ҳам рус олигархияси назоратида. Зиёни давлатга, фойдаси чўнтакка қабилидаги бузуқ лойиҳаларнинг яққол мисоли. Энди нима бўлади, дейсизми? Энди прокат импорти тақа тақ тўхтайди, чунки бунақа аждарҳо божлар билан Ўзбекистонга четдан прокат олиб келиш маънога эга эмас. Прокат бозорининг ягона эгаси олигархия бенефициарлигидаги Тошкент металлургия заводи бўлади. Дарвоқе, прокат учун божларни қийматга нисбатан нақ уч баробарига ошириш тўғрисидаги ҳужжатни топиш имкони бўлмади. Балки ўрганиб қолинганидек яширин ёки махфий тарзда имзоланган бўлиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin