22K153Telegramda ochish
Кризис садоси: Саноатдаги аҳвол ташқи савдодан ҳам оғир Январда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми деярли 10%га, жон бошига физик ишлаб чиқариш эса деярли 12%га қисқариб кетган. Саноатдаги таназзулнинг занжири, табиийки, энергетикадан бошланган. Демак, кризисли январда: Газ ишлаб чиқариш 4,7 млрд.кубдан, 4,3 млрд.кубгача; Кўмир 482 минг тоннадан 415 минг тоннагача; Газ конденсати 120 минг тоннадан 109 минг тоннагача; Электр энергияси 6,7 млрд.квт.соатдан 6,5 млрд.квт.соатгача; Иссиқлик энергияси 3,4 млн.Гкалдан 3,1 млн.Гкалгача қисқариб кетган. Занжир энергетикадан саноатнинг бошқа соҳаларига ҳам уланган. Хусусан, бўёқ ва лаклар ишлаб чиқариш 7 баробардан кўпга, автомобиль ишлаб чиқариш дяерли 4 баробарга, двигатель ишлаб чиқариш деярли 3 баробарга, цемент ишлаб чиқариш 2 баробардан кўпга қисқарган. Яна бир оғир зарбани текстиль соҳаси қабул қилиб олган. Хусусан, калава ип ишлаб чиқариш 31%га қисқарган. Анчадан буён деградация кузатилаётган ароқ ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса кризисли январда ортган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin