Россия Марказий банки қайта молиялаш ставкасини ўзгартиришсиз - 6% даражасида қолдирди.
Регуляторнинг қайд этишича, ҳозирда ҳукумат томонидан кўрилаётган чоралар молиявий барқарорлик ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун етарли.
Ставканинг ўзгартирилмаслиги борасидаги хабарга рубль курси деярли реакция кўрсатгани йўқ.
Бундан аввал, Кремль томонидан бошқариладиган каналлар томонидан Марказий банк раиси Набиуллинанинг вазифасидан олиниши борасидаги хабарлар сиздирилганди.