19K31Telegramda ochish
Депозитлар февралда ҳам қисқаришда давом этган Февраль ойида депозитлар қолдиғини камайиши 3,5 трлн.сўмгача тезлашган ва 1 март ҳолатига депозитларнинг жами қолдиғи 210,7 трлн.сўмдан иборат бўлган (бу ўтган йилнинг октябрь ойи минимумлари даражаси). Депозитлар қисқариши янада кўпроқ бўлиши мумкин эди, агарда аҳоли омонатларининг қолдиғи 1,1 трлн.сўмга ўсишни қайд этмаганида. Эътиборлиси, ўтган ойда депозитлар қолдиғининг камайиши кредитларни молиялаштириш фаол ўсиши фонида юз берган. Агар жараён давом этса банк тизими ликивдлик билан боғлиқ диспропорцияларни ҳис қилишни бошлайди. Энг катта қисқариш давлат банклари Миллий банк (-998 млрд.сўм), Ипотекабанк (-938 млрд.сўм) ва Асакабанк (-827 млрд.сўм) ҳисобига тўғри келади. Ўзи умуман 11 давлат банкидан 9 тасида депозит портфели қисқариши рўй берган. Бюджет мундарижасидаги мураккаб ҳолат депозитлари давлат ва давлат назоратидаги субъектлар, шунинг марказлашган ва бюджет каналларига қарам давлат банкларига тўғридан тўғри таъсир ўтказмоқда. Депозитлар қисқариши тенденцияси хусусий банклар қаторига ҳам таъсир ўтказган бўлсада, асосий ўйинчилар депозитларни ўстиришда давом этишмоқда. Капиталбанк 546 млрд.сўмга, КДБ банк 504 млрд.сўмга ва Тибиси банк 117 млрд.сўмга депозитларини ўстиришга эришган. Дарвоқе, асосан чакана бозорнинг фаол иштирокчиси бўлган Тибиси банк корпоратив депозитларни жалб қилишда ҳам фаолликка ўтган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin