Икки ойлик сукунатдан кейин инфляция катта сакраш қилишга улгурди.
Март ойи инфляцияси 1.3%, йиллик инфляция эса 13,6%.
Билвосита мавзудан сал четлансак.
Айнан инфляция омили Ўзбекистонда кризисга қарши чораларда пул билан рағбатлантириш воситаларини ишга солишга тўсқинлик қилади.
Кредит орқали ҳаддан зиёд рағбатлантириш нотабиий каналлар орқали инфляцияга, яширин иқтисодиётга, валюта курсига таъсир ўтказаверади.
Албатта ҳозир асосий масала карантин тадбирлари, уни сифатли ташкил этиш. Лекин 20-30-40-50 кундан кейин таътилдаги иқтисодиётни оёққа турғазишга тўғри келади.
Худо кўрсатмасин, ўйланмасдан кредит орқали оммавий рағбатлантириш кампанияси бошланадиган бўлса, жон талашаётган иқтисодиётни кўмиш қолади холос.
Карантиндан кейин қўлланилиши мумкин бўлган ягона кредит инструменти бу иш ҳақи кредитлари бўлиши мумкин холос, фақат шу канал ҳам бизнесни, ҳам ишчиларни, ҳам бюджетни мақсадли қувватлайди. Карантиндан кейин бизнесга 3 ойлик, 6 ойлик иш ҳақи кредитлари таклиф этилиши керак, бундан ортиғи эмас.
@the_bakiroo