“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонига кўра тижорат банкларига 3 йил муддатгача 2 трлн сўмгача миқдорда ликвидлик тақдим этишнинг махсус механизмини жорий этилилиши белгиланган.
Бу қандай восита орқали амалга оширилади, фармонда аниқлик киритилмаган. Ҳозирда регулятор валюта қимматликлари ва давлат қимматли қоғозлари гарови асосида тижорат банкларига ликвидлик тақдим этади.
Қонунчиликда Ликвидлиликнинг вақтинчалик тақчиллиги юзага келганда тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк ликвидлиликни сақлаб туриш учун тижорат банкларига уч ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли кредитлар тарзида тезкор ёрдам беришга ҳақли эканлиги кўрсатилган.