19K39Telegramda ochish
Қимматлашган ташқи қарз еврооблигацияларимиз мисолида яққол кўринади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қайтадан тиклаган маълумотлар қаторидан Ўзбекистон суверен облигацияларининг жорий даромадлилик даражаси ҳам ўрин олган. Хусусан, кечаги кун ҳолатига, келаси 2024 йилга сўндириладиган доллардаги облигацияларимизнинг даромадлилиги 7,95% га етган (ҳажми 500 млн.доллар). Худди шу муддатга сўндириладиган АҚШ ғазначилиги қоғозлари даромадлилиги 4,93%ни ташкил этмоқда. 2029, 2030 ва 2031 йилларда сўндириладиган доллардаги облигациялариимизнинг даромадлилиги ҳам 7%дан баланд. АҚШ ғазначилиги қоғозларига нисбатан барча облигацияларимизда ўртача 3 фоиз бандига спред сақланиб қолмоқда. Соддароқ айтсак, ҳозир шу кунларда облигациялар кўринишида долларда ташқи қарз жалб қилмоқчи бўлсак, бу 7%дан камга айланмайди дегани. Сўмдаги шу йил 25 ноябрда сўндириладиган облигацияларимизнинг даромадлилиги 16,14%ни ташкил этмоқда. Облигацияларимиз даромадлилигининг охирги 4 йилдаги динамикасидан келиб чиқилса, Ўзбекистон билан боғлиқ глобал инвесторлар кўраётган хатарлар пасайиб қолмаган. Яъни, эртага ташқи омиллар юмшаб, қарз бозори узоқ муддатли трендига қайтган тақдирда ҳам Ўзбекистон учун очиқ бозордан ташқи қарз жамғариш мамлакат ичкарисидаги хатарлар сабабли қиммат бўлиб қолаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin