Ўзбекистон миллий валютадаги облигацияларининг даромадлилиги кескин ошиб кетди (таҳрирланди)
2023 йил 25 ноябрда сўндириладиган облигацияларимизнинг даромадлилиги 20,53%га, 2024 йил йил 15 июлда сўндириладиган облигациялар даромадлилиги 15,09%га етган. Жума котировкаларига нисбатан даромадлилик мос равишда 4,00 фоиз бандига ва 0,07 фоиз бандига кўтарилган.
Облигацияларимиз қиймати тушиши ва даромадлилиги кескин ошиши қайси фундаментал сабаб билан боғлиқ эканини тушуниш қийин. Кеча Bank of America таҳлилчиларининг Россияда киритилган валюта чекловларининг қозоқ тенгеси ва ўзбек сўми қийматига таъсири баҳоланган прогнозлари тарқаганди.
P.S. Маълум қилинишича, ноябрда муддати келадиган облигацияларнинг 95%дан кўпи янги чиқарилув ҳисобига сўндирилган. Даромадлиликнинг ошиши мазкур облигациялар ликвидлилиги кескин қисқаргани ва облигациялар даромадлилиги формуласининг сўндирилувга қадар қолган кунларга тескари пропорционаллигига боғлиқ.
- https://t.me/minecofinuz/8093@minecofinuz