Марҳамат ва Аравонда қўшалоқ байрам
Бугун узоқ йиллик ёпиқликдан кейин Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Марҳамат ҳамда Аравон туманларини боғлайдиган Мингтепа/Қора-Бағиш чегара ўтказиш пункти очилган.
Чегаравий савдо ва транспорт алоқаси ривожланиши ҳисобига Аравон ва Марҳамат туманлари янги иқтисодий самара ва имкониятларга эга бўлади.
Логистик жиҳатдан ўта қулай бўлган Қора-бағиш/Мингтепа ўтказиш пунктининг очилиши нафақат қўшни туманлар, Фарғона, Қува, Марғилон ва Асакадан Ўшгача бўлган масофани қисқартириб, аҳоли ва бизнес учун транспорт қатновини осонлаштиради, арзонлаштиради.
Қўшалоқ байрам муборак!
- https://t.me/davletovuz/18477@davletovuz