Қирғизистон билан чегарадаги Карасуу/Қорасув ва Кара-багиш/Мингтепа ўтказиш пунктлари очилиши мумкин
Бу ҳақда Давлетовўз kaktus нашрига таяниб хабар бермоқда.
Шунингдек, Жалолобод ва Андижон вилоятларини боғловчи Бек-Абад/Хонобад ўтказиш пункти очилиши ҳам айтилмоқда.
Ёпилишига қадар Қорасув пости Қирғизистонга ўтиш мумкин бўлган энг йирик ўтиш пунктларидан бўлган. Марҳамат ва Аравон туманларини боғловчи Кара-багиш/Мингтепа ўтказиш пунктининг очилиши нафақат қўшни туманлар, Фарғона, Қува, Марғилон ва Асакадан Ўшгача бўлган масофани қисқартириб, аҳоли ва транспорт қатновини осонлаштиради.
- https://t.me/davletovuz/17753@davletovuz