Коронавирус эпохасидан кейин унгача амалда бўлган ҳар қандай скоринг модели ўзининг аҳамияти ва қимматини йўқотади.
Қарздорларнинг соғлиғи, ўтказган касалликлари, мойилликлари ва умуман тиббий картаси тўғрисидаги ахборотларнинг ўрни уларнинг даромадлари борасидаги ахборотлардан кам бўлмайди.
Соғлигинг- бойлигинг, ибораси шунчаки лутф эмас, реалликка айланади.
Дарвоқе, рақамлашган тиббий карта нафақат кредит ташкилотлари учун, балки давлатлар соғлиқни сақлаш тизимини режалаштириш, бюджетлаштириш ва қайта қуриш учун асосий ҳужжатга айланади.
@the_bakiroo