11K76Telegramda ochish
Статистика ҳақида гап кетганда ҳар доим олийгоҳдаги устозимиз Ҳамраев домла эсимга тушади. Биз институтда ўқиган йиллари у кишининг исмини билмасдик, ҳар доим ва ҳар жойда фамилияси билан атардик. Ўзигаям Ҳамраев домла дея мурожаат қилардик. Битта ёлғон рақам қўшилдими - энди бу статистика эмас, пропаганда, деб атарди у киши. Ва ҳаққоний статистика ва давлатнинг ривожлангани ўртасида катта боғлиқлик борлигини таъкидларди. Қолоқ ва тоталитар давлатларда статистика йўқ, шунинг учун ҳам бу давлатлар қолоқ ва тоталитар, деган гаплар ҳалигача қулоғимизда жаранглайди. Маърузанинг 75-минутида кимдир эснаб қолса, мавзуни бирдан ўзгартириб, масалан, совуқ уруш пайтида қандай қилиб Америкага боргани, USSR деб ёзилган сумкани елкасига осиб олиб қандай ҳижолат чекканларини айтиб қоларди ва албатта якунда бу ҳолатни статистикага боғлаб берарди. Ёлғон қанчалик зарарли эканини кимгадир тушунтираётганимда мен ҳозиргача раҳматли домламиз Мухтор Ҳамраев иқтибосларига мурожаат қиламан. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin