14K25Telegramda ochish

Bahodir Ahmedov kanalidan

Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) Биз икки шахс (фуқаро ёки тадбиркорлик субьектлари) ўртасида низо чиққудек бўлса, буни ечими фақат суд деб миямизга қуйиб олганмиз. Аслида муқобил вариантлар кўп ва суд ҳам тарафларнинг низолашишига қош-қовоғи учиб тургани йўқ. Йўқса Иқтисодий процессуал кодекси 130-моддасида суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади дея белгиланмаган бўларди. Мамлакатдаги бизнес субъектлари ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ташкил этилган. Бу жуда тўғри механизм. Нега? Судлашмоқчи бўлган икки бизнес субъекти ҳам яхшиси низони иш муомаласи одатлари билан ҳал этганидан манфаатдор. Бутун дунё даражасида машҳур Арбитражлар мавжуд. Лондон халқаро тижорат арбитражи (LCIA), Париж халқаро савдо палатаси қошидаги арбитраж суди (ICC), Стокгольм савдо-саноат палатаси Арбитраж институти (SCC) каби мисоллар етарли. Суддан кўра инвесторлар арбитражларни маъқул кўради. Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Қонунимизнинг 44-моддасида ҳам Арбитраж суди ҳал қилув қарорини адолатлилик бўйича ёки «дўстона воситачи» сифатида фақат тарафлар унга тўғридан-тўғри ваколат берган тақдирдагина қабул қилади дея белгиланган. Биз улар хоҳлаган муҳитини яратиб берайлик, иқтисодиётни кўтаришни уларни ўзига қўйиб берамиз кейин. Диана Байзакова (Тошкент халқаро арбитраж маркази директори)нинг айтишича, кўплаб хорижлик малакали арбитрлар Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)га жалб этилмоқда экан. Бу ҳақда у Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 5-бизнес форумида айтиб ўтган. 👉 @bahodirahmedoff👈

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin