Бозор нархини Бозорбой ака эмас, Талаб ва Таклиф мувозанати шакллантиради.
Таклиф йўқ, талаб бор, таклиф кам ва талаб бор вазиятда нарх ошишда давом этади, токи ўсиб бораётган нарх талаб ва таклиф мувозанатини таъминламагунча.
Нарх сунъий равишда ёки маъмурий йўллар (коридор, лимит, чекловлар, талонлар) билан паст ушлаб турилса таклиф рағбатланмайди ва табиийки дефицит пайдо бўлади. Қора бозор шаклланади.
Иқтисодиётнинг энг оддий, базавий қоидаси бу.
@the_bakiroo