Икки хил модел бор
1. Протокол ва топшириқларга кўра маъмурларнинг хоҳиш ва истаклари асосида танланган 300та шартли лойиҳага 30 трлн.пулни бериш ва яна топшириққа кўра шартли 30 минг янги ишчи ўрни яратилганини эълон қилиш.
Лойиҳалар муваффақияти, самарадорлиги ва ижтимоий аҳамияти энг яхши ҳолатда кейинги йиллардан маълум бўлади. Унгача қарор қабул қилганлар ҳам, лойиҳани танлаганлар ҳам, табиийки, бошқа-бошқа жойларда бўлишади.
2. 30 трлн пулни ранжировка бўйича энг муҳтож қатламга тарқатиш. Масалан, барча аёллар ва вояга етмаган болаларга. Нега аёллар ва болалар? Чунки энг оғир вазиятларда, масалан ёнғин, уруш ва фалокатлар пайти биринчи бўлиб аёллар ва болалар қутқарилади. Бу ижтимоий инстинкт.
Бу пуллар ҳозирги кризис шароитида талаб каналлари орқали энг зарурий товар ва хизматлар сотиб олишга йўналади. Демак шу кунларда энг муҳим бўлган озиқ-овқат ва бирламчи эҳтиёжларни таъминлайдиган соҳалар билвосита рағбатланади, янги бизнеслар пайдо бўлади, ўз-ўзидан янги ишчи ўринлари ҳам яратилади. Иқтисодиёт, айниқса унинг энг яшовчан қисми қайта жонланади.
@the_bakiroo