Савол берилаяптики, Беҳзод айтаётган иқтисодий ёрдам тарқатилиши керак бўлган муҳтожларни қандай аниқлаймиз? Яна маҳалла-ми? Яна кам таъминланган, деган сотиладиган справкалар орқалими? Йўқ, асло.
Шахсан мен учун на маҳалла институти ва на солиқ тўловчиларга янгитдан юклама сифатида ташкил этилган бюрократия - маҳалла вазирлиги репутацияга эга. Биринчиси ўзини йиллар давомида етарлича компрометация қилиб бўлган, иккинчисига эса оила ва жамоатчилик билан боғлиқ ишлардан ҳам давлат бюрократияси яратилгани учун ишонмайман.
Хўш, нима қилиш керак?
Ўзбекистонда энг муҳтож қатлам кимлар?
Аёллар!
Аёлларнинг ичида энг муҳтожлари кимлар?
Ишсиз аёллар.
Ишсиз аёлларнинг орасида ҳаммага қарам аёллар ким?
Фарзандли аёллар.
Демак, кризисга қарши чоралар сифатида ишсиз ва фарзандли аёллар давлатдан бир марталик иқтисодий ёрдам олиши керак.
Ўзбекистон ҳаво йўллари эмас, Ўзбекистон темир йўллари эмас, Ўзавтомоторс эмас, ёки олигарх-миллиардерлар ёки монополистлар эмас!
Дарвоқе, бу ишни ташкил этиш учун - ишсиз ва фарзандли аёлларга ёрдам тарқатиш учун бирон қўшимча бюрократиянинг кераги бўлмайди.
@the_bakiroo