Иситиш ва исссиқлик учун оширилган тарифлар 2 апрелдан кучга киритилган. Бўшаган маблағлар нимага ишлатилади?
Шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, 2024 йил 2 апрелдан марказлашган иссиқлик таъмииноти аҳоли учун 105 754 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) тариф даражаси тасдиқланган.
Тарифларнинг оширилиши ҳисобига бюджетдан ажратиладиган субсидиялар қанчага қисқариши ҳисоблари очиқланмаган.
Субсидияларнинг камайиши бюджетда маълум миқдорда маблағларни бўшашига олиб келади. Энди асосий савол шундаки, ўша бўшаган маблағлар қайси мақсадларда ишлатилади?
Ўйлаб топилган лойиҳалар орқали ўзлаштириш ва янги бошқарув харажатларига чайиш учунми? Ёки таълимгами? Тиббиётгами?