Экспортчиларнинг савол ва мурожаатларига бир платформада жавоб олса бўладими?
Бўлади. Агарда subsidiya.epauzb.uz ягона марказлашган онлайн платформасидан фойдалансангиз.
Платформа орқали сиз банк-молия ва солиқ, имтиёз, субсидия ва преференциялар, божхона ва карантин, коммунал хизматлар, сертификат, рухсатномалар ва квоталар, транспорт-логистика ва шу каби бошқа масалаларда 5 дақиқада мурожаат, шикоят ёки таклифингизни йўллаб, ариза ҳолатини 24/7 режимда реал вақтда кузатиб боришингиз мумкин!
Қулай рақамли тизим фойдаланувчиларнинг барча сўровларини тўғридан-тўғри малакали мутахассисларга тез ва мақсадли етказиб беришни таъминлайди.
Шунингдек, аризангизни "оффлайн" тарзда ҳудудларда ташкил этилган "Экспорт маркази штаб"ларига қолдириш имконияти мавжуд.
- https://subsidiya.epauzb.uzepauzb.uz