22K21Telegramda ochish
Жамиятимизда оилавий зўравонликлар, хотин-қизларга нисбатан камситиш ҳолатларининг учраб туриши янгилик эмас. Шу туфайли айрим зўравон ва шилқим “эркак”ларни тийиб қўйиш мақсадида бундан роппа-роса бир йил олдин оиладаги зўравонликлар учун жиноий жавобгарлик кучайтирилганди. Бир йил қисқа муддат, лекин бунақа ҳолатлар сезиларли камайганини кўряпмиз. Тўғри, ҳозир ҳам кучи заифаларга етадиганлар учраб турибди. Бундайлар муқаррар жазосини оляпти ва бу ҳеч бўлмаганда бошқаларга сабоқ бўляпти. Жамиятимиздаги ҳеч бир диний ва дунёвий тамойилларга тўғри келмайдиган бундай кўнгилсиз ҳолатлар учун қатъий чоралар белгиланиши секин-аста натижасини беряпти. Хотин-қизларнинг ўзига бўлган ишончи тобора ортаётганини кўряпмиз.

Arxivda shunga yaqin