Эл-юрт жамғармаси грантлари учун ажратилган маблағлар қисқариб кетмадими?
Депутат Дониёр Ғаниевнинг яна бир муҳим саволи Эл-юрт жамғармасига бюджетдан 550 млрд.сўм ажратилганига қарамай, шу кунгача грант тақсимоти учун танлов эълон қилинмагани ҳақида бўлди.
Депутатнинг хавотири бюджет дефицитини қисқартириш баҳонасида Эл-юрт учун ажратилган пуллар секвестрга, яъни мақбуллаштиришга тушиб қолмаганми, тарзида янгради.
Ростанам, охирги ҳафталарда хорижий нуфузли университетларга қабул қилинган минглаб ўзбек иқтидорлари Эл-юрт учун танлов очилиши ва грантлар тақсимланишини кутиб ётишипти. Расмийлардан бу бўйича аниқ жавоб йўқлиги учун кимдир уйини гаровга қўйиб, кимдир қарз олиб тўлов қилишни ўйлай бошлаган.
Афсуски, бу сафар ҳам аниқ-тиниқ жавоб янграмади. Вазир ўринбосарига кўра, ажратилган маблағлар кўпайгани учун квоталар ҳам ошган. Шу сабабли танлов ўтказиш кечикмоқда.
Ҳайитдан кейин хина қўйишга ҳожат қолмайди. Дедлайнлар яқинлашмоқда. Расмийлар шуни тушунишаётган бўлишса бўлди.