22K97Telegramda ochish
Муаммо бюджетдами? Лекин бюджет ёпиқ, муаммо қаердалигини билиш имконсиз Таълим кредитлари ажратиш вақтинчалик тўхтатилгани сабабини расмийлар исталган баҳона билан хаспўшлаб юборишса бўлаверди. Баҳона ўтаверади, чунки суриштириш, солиштириш ва қайта савол бериш имконсиз. Чунки бюджет ва молиявий ахборотларнинг очиқлиги борасида 2023 йилги Ўзбекистоннинг 2016 йилги Ўзбекистондан умуман фарқи қолгани йўқ. Тубга яна қайтадан қуладик. Мана банклар ресурс йўқ, ўзимизни ёнимиздан бераяпмиз, жамғарма қарзиниям қоплаб бермаяпти деб айтишмоқда. Шу банкларниям шессекундда ўзини айбдор қилиб қўя олишади. Балки биронта "айбдор" аллақачон тайинланган ҳам бўлса керак. Чунки берилган ва ўзлаштирилган ресурслар, дефицит тўғрисида ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Бўлмайдиям. 2023 йил бюджети бўйича Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси орқали таълим кредитини молиялаштиришга 1,7 трлн.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Бу ҳеч қандай муаммо бўлмаган 2022 йилдагидан (800 млрд.сўм) кўра деярли икки баробарига кўп. Нега унда ресурс билан муаммо бўлмоқда? Балки бюджет даромадларининг ижроси чатоқдур? Балки ўзини ўзи тия олмайдиган амалдорларнинг харажатлари отнинг калласидек бўпкетгандур. Балки қўл ва оёқ, балки танишбай режимида маблағларни тақсимлашга ўтишгандур. Билмаймиз. Чунки ўзбекистонликлар ўзларининг бюджети тўғрисида ахборот олиши, бюджет мундарижаси ва ижросини билиши шарт эмас, деган хулосага келинган кўринади. Амаллар шуни кўрсатмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin