25K118Telegramda ochish
Тадбиркор қоғозбозликка қарши чора истамоқда Президент билан тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот аввалида ташкил этилган давра суҳбатида “Fonon” бренди раҳбари Жасур Рўзаев бизнес олдидаги яна бир оғриқли муаммони кўтарибди. Дарҳақиқат, давлат ташкилотлари тадбиркорлар олдига жуда қатъий талабларни қўяди, аммо ўша ташкилотларнинг ўзи ариза ва мурожаатларни кўриб чиқишни пайсалга солиши натижасида имтиёз олиш истагидаги тадбиркор қайтадан ҳужжат йиғишга ва яна узоқ муддат аризаси кўриб чиқилишини кутишга мажбур бўлмоқда. Биринчидан, индивидуал мазмунда имтиёз берилиши тўхтатилиши керак. Иккинчидан, агар имтиёз тармоққа ёки маълум қатламга оид бўлса, ундан фойдаланиш бюрократик чиғириқлардан ҳоли қилиниши зарур. Учинчидан, имтиёз маъмурчилиги ҳақида у берилган вақтдаёқ бош қотирилиши ва маъмурчиликда инсон омили минималлаштирилиши зарур. Янги давр бошланганида эълон қилинган "ҳужжатлар ҳаракатланади, одамлар эмас", тамойилини вақти-вақти билан ёдга олиб туриш лозим.

Arxivda shunga yaqin