30K144Telegramda ochish
Электр энергияси таннархи қандай: генерация учун тарифлар 577 сўмдан 998 сўмгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссиясининг 2024 йил 15 майдаги 20-сонли йиғилиш баёнига асосан, иссиқлик электр станцияларининг 1 кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқариш тарифлари қуйидагича белгиланган: Талимаржон ИЭС учун 577 сўм; Навоий ИЭС учун 630 сўм; Янги Ангрен ИЭС учун 645 сўм; Иссиқлик электр станциялари АЖ таркибидаги Сирдарё ва Тўрақўрғон ИЭСлари, Муборак, Тошкент, Фарғона ИЭМлар учун 721 сўм; Тахиатош ИЭС учун 726 сўм; Ангрен ИЭС учун 871 сўм; Тошкент ИЭС учун 998 сўм. Ушбу тарифлар иссиқлик электр станцияларининг фойда нормаси билан ишлашини ҳисобга олиб ўрнатилган ва электр энергиясини ягона харид қилувчиси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш учун белгиланган (1 июлдан Ўзэнергосотиш АЖ ягона харид қилувчи). Қоида бўйича ягона харид қилувчи аввало арзонроқ тарифдаги ишлаб чиқарувчидан электр энергиясини сотиб олиши керак. Қайта тикланувчи қуёш ва шамол станцияларидан кафолатланган харидлар, шунингдек, гидростанциялардан сотиб олинаётган электр энергияси тарифлари бундан ҳам кўра арзонроқ ва уларнинг генерациядаги ҳажми ва улуши фақат ошиб бормоқда. Яъни, рақамлардан кўрмоқдасизки, электрнинг таннархи қарийб 1 000 сўм экани ҳақидаги баёнотлар, транспорт ва тақсимлаш харажатларини ҳисобга олган ҳолда ҳам қайта тафтиш қилиниши, янги ва доимий ишлайдиган шаффоф ҳисобдорлик керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin