Ташаббусли бюджет лойиҳалари учун овоз бериш муддати 10 кунгача қисқаради, лекин бу жудаям кўп
Ташаббусли бюджетнинг 2024 йилги иккинчи мавсумига эртадан старт берилади. Янги мавсумда биринчи марта тарғибот қилиш учун 8 кун муддат белгиланган, овоз бериш муддати эса 10 кунгача қисқарган. Албатта, бу нисбатан яхши.
Лекин, овоз беришдаги мажбурловлар, товар ё пул эвазига овоз сотиб олишлар айнан овоз бериш босқичида бўлиши ҳисобга олинса. овоз бериш муддати имкон қадар қисқа, иложи бўлса 3 кунгача, идеалда эса худди эркин сайловлардагидек, 1 кунгача қисқариши тўғри бўларди.
Овоз бериш муддатининг кескин қисқариши, айниқса ҳеч ким сайламаган, зўравон ҳокимларнинг ўқитувчи ва шифокорларга, умуман бюджет ходимларига босим қилиш, ҳоким ва чиновникларнинг чўнтак манфаати йўлидаги маъмурий лойиҳалар учун мажбурий овоз йиғиш ишларига қаттиқ зарба берган бўларди.
Қўлинг ўргулсин демократияларда одамлар узоқ вақт тенг тарғибот қилишади ва фақат бир кун овоз беришади. Биз барибир шунга етиб келамиз.
- https://t.me/minecofinuz/9557@minecofinuz