Марказий банк инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция бўйича яна чеканкаланган маълумот берди
Марказий банк сўровларига кўра, июнь ойида инфляцион кутилмалар аҳоли наздида 12,8%гача (-1,2%), бизнес кўзқарашида 11,9%гача (-0,8%) гача пасайган.
Аҳоли томонидан сезилган инфляция 13,4%гача тушган (-0,6%),
Инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляциянинг кескин пасайгани бўйича Марказий банк рақамларига нисбатан ишончга маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги, яъни чеканкалангани соя ташлайди.
Хусусан, инфляцион кутилмалар бўйича кутилмаларнинг омиллари, соҳалар ва ҳудудлар кесимида, шунингдек даромадлар ва жавоблар тақсимоти очиқланмаган.
Худди шу каби, сезилган инфляция бўйича нархи юқори даражада ўсган товар ва хизматлар, даромадлар қирқимидаги ахборот ва ҳудудлар кесимидаги жавобларни бериш лозим топилмаган.
Маълумотларнинг батафсил мундарижаси очиқланмаслиги, эҳтимолки, рақамларнинг ёқимли ёки мақсадга мувофиқ даражага яқинлаштириш хоҳишлари мавжудлиги хурсанд қилмайди.
Бу каби чеканкаланган ҳолда эълон қилинган маълумотлар биринчи марта эмас (ўтган йили ҳам шундай ҳолатлар рўй берган), бундай зарарли практика ОАВ ва жамоатчилик томонилан сўроқ остига олиниши керак. Айниқса, шу маълумотлар асосида ой охиридаги йиғилишда асосий ставкани тушириш тўғрисида қарор қабул қилинадиган бўлса.