Туркманларнинг гази энди бевосита Эронга ҳам кетади
Шонли энергетикларнинг лоббиси билан 3 минг километрдан нархи ва сиёсий шартлари номаълум газни олаётган вақтимизда шундоқ биқинимиздаги Туркманистон гази Эронга қараб янада кўпроқ оқадиган бўлмоқда.
Туркманистон ва Эрон 125 километрлик янги газ қувурини қуришга келишиб олишган. Қувур ва компрессор станциялари ишга тушгач туркманларнинг 40 млрд.куб гази минтақамизни тарк этиб, Эронга қараб кетади.
Аввалроқ, туркман дўстлар своп шартларида Ироққа газ етказиб бера бошлагани ҳақида ёзган эдик. Шу газ бизга, нуфуси ва талаби тез ўсаётган Ўзбекистонга қараб оқиши мумкин эди.
Шундоқ ёнимиздаги қардошлардан, миннатсиз ва мустақиллик зиёнисиз газ олиш ўрнига, шимолдагиларнинг биқинига кириб, бизни газқарам қилаётган энергетикларга тарих барибир ўз ҳукмини ўқийди. Лекин бу зиёнкор ишлардан йўқотишлар товонини қачондир қоплаб бўлармикан?
- https://www.mfa.gov.tm/tk/news/4626mfa.gov.tm
- https://t.me/the_bakiroo/7324@the_bakiroo