31K199Telegramda ochish
Ҳеч қанақа инвестор эмас Гумонларимиз (улар ўзи гумон эмас эди) тўғри чиқди. Бу сингапурликми, кипрликми, россияликми, қайси гўрдандир дейилган инвесторлар ҳеч қанақа инвестор эмас, ҳеч қачон инвестор бўлмаган. Инвестор деган кимарса ўзининг пули билан риск қилади, ўзининг пули билан иш бошлайди, 37 миллион халқни қоқиб кийдириш билан эмас. Мазкур тоифа шу қадар тубанки, ўзи уч карра шиширилган лойиҳалар учун давлат ва бюджетдан пул ўзлаштириб бузади, уч карра шиширилган лойиҳалар учун бюджет ва давлатдан пул ажратиш секинлашиб ё тўхтаб қолса, пудрат қироллари ҳатто бузишниям тўхтади. Минг йил аввал Чингизхон ва ундан кейин иблис Фрунзе Бухорони шу аҳволга солганди, лекин ҳатто босқинчилар бузиб турибам халқни қоқиштиришмаганди. Инвесторнинг ҳеч қанақа инвестор эмаслигини ҳамма биларди (келиннинг ҳалигинақа эканлигини ҳамма биларди, ушлаб олганимиз чатоқ бўлди), ҳатто умуртқасиз пиарчилардан тортиб "ётиб қолгунча, отиб қол" қабилида Бухоронинг бузилишини олқишлаган отарчи ОАВлар ҳам. Нима деб ўйлайсизлар, ҳоким жаноблари Зарипов яна бир марта ими-жимида матбуот анжумани ўтказиб, навбатдаги баҳоналарни қалаштириб берадими? Тўғриси, шу сингапурликми, кипрликми, россияликми, қайси гўрдандир чиққан инвестор санкциялар рўйхатига тушгунча ўзини банкрот деб эълон қилиб улгурса, ҳамма қутуларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin