13K50Telegramda ochish
Марказий банк аҳоли ва бизнес одамларининг инфляцион кутилмаларини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказиш мақсадида @cbu_survey_bot телеграм ботини ишга туширди. Мен сўровномада иштирок этдим. Сиз ҳам иштирок этинг. Кутилмаларингиз билан бўлишинг. Дарвоқе, сўровномада мен учун энг қизиғи 3- савол бўлди, унда апрель ойида нарх-наво ошишининг асосий сабабларини кўрсатиш сўралган. Масалан, қайд этилган вариантлардан ташқари нарх ошиши сабаблари қаторида карантин вақтида давлатнинг аҳолига бевосита ёрдам беришдан четлангани ва бизнеснинг аҳолига ёрдам беришга ва ҳомийликка мажбурлангани жавобини ҳам қўшган бўлардим. 7- саволга жавоблар орасида ҳам ушбу жавоб варианти бўлса, натижалар репрезентацияси ошган бўларди. Биринчидан, сўровнома аноним, иккинчидан рост гапиришга секин-секин ўрганишимиз керак, фожеалар рўй беришини кутишимиз шарт эмас. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin