24K75Telegramda ochish
Ўзсаноатқурилишбанк 400 млн.долларлик евробондлар орқали 8,95%дан қарз жалб қилган Эмитентнинг Лондон фонд биржасида 2024 йил 23 июлда жойлаштирган хабарномасига кўра, 400 млн.долларлик, 2029 йилда сўндириладиган облигациялар 8,95%дан жойлаштирилган. Шунингдек, Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2024 йил 12 июлдаги офертаси билан 2019 йилда 5,75%дан жойлаштирилган 300 млн.долларлик облигацияларнинг 221,8 млн.долларлик қисми Янги келишув шартлари билан муддатидан олдин сўндирилган, бошқача айтганда, янги чиқарилув билан эски чиқарилувдаги мажбуриятларнинг бир қисми қайта молиялаштирилган. Ўзсаноатқурилишбанкнинг расмий релизида жалб қилинган қарз маблағларининг нархи ва қайта молиялаштирилган мажбуриятлар бўйича ахборот очиқланмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin