21K102Telegramda ochish
7 йилу 1 ой деганда асосий ставка 14%дан пастроққа тушди 2017 йилнинг июни охирида, валюта либерализациясига тайёргарлик доирасида асосий ставка 9%дан 14%гача кўтарилган ва шундан кейин бугунги кунгача 14%дан пастга тушмаган эди. Тўғриси, ставкани пасайтиришнинг бошлашга ҳали бироз эрта деб ҳисоблардим (АҚШда, куздаги молиявий ва сиёсий қарорлар кўп нарсани белгилайди). Қолаверса, ҳозирги нисбатан нарх барқарорлиги мавсумийликдан ташқари ялпи талабнинг унча фаол эмаслиги билан ҳам боғлиқ, бу чалкаштириши мумкин. Кузда инфляциянинг фаоллашувига реакция қандай бўлиши қизиқ бўлади. 0,5 фоиз бандига тушган асосий ставканинг очиқ бозордаги депозитлар ва кредитлар нархига таъсири юқори бўлмайди. Нима бўлгандаям, ставканинг пасайиши асосий ставкага боғланган мажбуриятлар эгалари, хусусан давлат дастури доирасидаги ипотека қарздорлари учун яхши янгилик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin