23K13Telegramda ochish
Сезилган инфляция маълумоти нархлари юқори даражада ўсган товар ва хизматларсиз тақдим этилган Марказий банк сезилган инфляция бўйича июль ойи маълумотларини яна тўлиқ бўлмаган, чеканкаланган кўринишда очиқлаган. Июнь ойидаги ахборотда умумий маълумот билан кифояланилганди. Бу сафар аҳоли томонидан нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар тақдим этилмаган (охирги марта май ойи бўйича берилган). Ўзи умуман июль ойида гўёки дефляция юз бергани бўйича статистик маълоумотлар қайта текширилиши лозим бўлади. Чеканкаланган ахборот сезилган инфляциянинг бир фоиз бандига, 12,4%гача пасайгани бўйича маълумотларнинг ишончлилигига саволлар пайдо қилади. Пойтахт Тошкентда сезилгна инфляция юқорилигича қолмоқда (14,7%). Қизиқ тарафи, охирги марта кенг маълумотлар берилган май ойи билан солиштирилганда 2 млн.сўмгача даромад олувчиларнинг сезган инфляцияси 12,4%дан, 13,6%гача ўсган. Жиззах вилоятида 21% ва ундан юқори инфляция сезганлар улуши 10%дан 22%гача кўтарилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin