Катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудудимиз, бу – Қорақалпоғистон
Давлат раҳбари Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишни бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлигини санаган.
Биринчиси – Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ 50 дан ортиқ имтиёзлар пакети қилиб берилган.
Иккинчиси – Қорақалпоғистонда ер ажратишнинг содда тизими жорий этилган.
Учинчиси – катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудудимиз, бу – Қорақалпоғистон.
Дарҳақиқат, айниқса ташқи савдода энг шимолий-ғарбий ҳудудимиз Қорақалпоғистоннинг имкониятлари умуман ишга солинмаган (ташқи савдодаги улуши 1%га етмайди). Айтайлик, Европа иттифоқи, Кавказ давлатлари ёки Туркиядан импорт товарлар аввал Тошкентга келиб тушади ва бир қисми яна Қорақалпоқ ва Хоразмга қараб орқага ташилади. Бунда албатта, темир йўллари ва ҳаво йўллари тизимининг тескари рағбати, монополияларнинг зараркунандалиги алоҳида ўринга эга.