Тажрибалар мавсуми
Бойсунда ҳеч ким сайламаган маҳаллий ҳокимнинг топшириғи билан бозор бузиш бўйича тажриба ўтказилмоқда кўринади.
Албатта эксперимент натижалари бўйича эртага 13 май куни Сурхондарё вилоят ҳокимиятидан янги бадиий ижод тафсилотларини эшитсак керак. Тошкентдан ва жамоатчиликдан назорат бўлмаса, фантазиялар роса жўш уриши аниқ.
Тошкентда карантин вақтида тажриба тариқасида ресторан ишга туширилгани айтилди. Тўғри, кейин хаос ичида аслида нима бўлганиниям тушуниб бўлмай қолди.
Андижонда эса филармония артистларига пул тарқатиш бўйича эксперимент юз берди. Кейин бу тажриба спектакль бўлганини айтишмоқда.
Офатлар ариб тажрибалар мавсуми бошланганига кўникиш керакка ўхшайди.
- https://t.me/shokirjonov/1940@shokirjonov
- https://t.me/poytaxt_uz/8038@poytaxt_uz
- https://t.me/makarenko_channel/1531@makarenko_channel
- https://t.me/c/1405113137/4391t.me