24K43Telegramda ochish
Фоизларнинг глобал пасайишига қарамай, Ўзбекистонда валютадаги кредитлар қимматлашмоқда ~Ёздан бери Европа ва Буюк Британияда, ўтган ҳафтадан Америкада ҳам фоиз ставкаларининг пасайиш цикли бошланди. Глобал бозорларда ипотекадан тортиб корпоратив кредитларгача ва қарз облигацияларгача воситаларнинг фоизлари арзонламоқда. Лекин молиялаштириш манбаи асосан хорижий қарзлар ва кредитлар бўлган Ўзбекистонда валютадаги кредитларнинг нархи қимматлашишдан тўхтагани йўқ. Август ойи якунлари билан чет эл валютасидаги банк кредитларининг ўртача ставкаси 10,7%гача кўтарилган (+0,5%). Бу очиқ маълумотлар мавжуд барча даврлардаги янги рекорд. Валютадаги 15%, 16%лик кредитлар бугунги кунимизнинг реалликлари. Нима учун валютадаги кредитлар қимматлашишдан тўхтамаяпти? Бунинг биринчи сабаби, қанчалик ғалати туюлмасин, миллий валютада кредитлар олишнинг қийинлиги ва улкан таклиф дефицити мавжудлиги. Сўмда кредит таклифи кредит талабидан ортда қолишда давом этмоқда. Айниқса, кичик ва ўрта бизнес учун. Корпоратив кредит бозоридаги давлат банкларининг гегемонияси уларни давлат корхоналарини (ёки имтиёзли кредитларни) кредитлашга устуворликдан воз кечишга мажбурлай олмаяпти. Яна бир муҳим сабаб, сўмдаги ресурслар етишмовчилиги шароитида ва қолдиқ принципи бўйича банкларнинг қимматроқ бўлган чакана кредитларни молиялаштиришни афзалроқ кўраётгани. Учинчи сабаб валюта курсининг барқарор қолаётгани тадбиркорларга валютаги кредит арзон ва афзал кўринаётгани иллюзияси билан боғлиқ. Табиийки, кредитга талаби мавжуд кичик ва ўрта бизнесда валютада кредит олишдан бошқа имконли муқобиллик қолаётгани йўқ (яқинларгача ҳатто якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам валютада кредит олишаётганди). Шу маънода валютадаги кредитларнинг нархи тушиши учун сўмдаги кредитларнинг нархи пасайишни бошлаши ва сўмдаги кредит таклифи кенгайиши лозим. Бунинг учун эса давлат банклари давлат корхоналарини кредитлашни кескин қисқартириши, айни вақтда имтиёзли кредитлашни бутунлай тўхтатиши керак бўлади. Ҳозирги посангиси бузилган реалликларда бу шунчаки фантастика.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin