Расмий статистикага кўра август ойида ойлик инфляция 2,9 фоизни ташкил этган, йиллик инфляция эса 16,5 фоизга етган.
Албатта рақамлар ҳақиқатга яқин бўлсада, кенг оммада ҳалигача инфляция статистикасига ишончлилик ҳиссиёти юқори эмас.
Бунга албатта камбағаллар ва бойлар истеъмол корзинаси ва вазнлари кескин фарқланиши кўпроқ сабаб.
Даромадлари пастроқ фуқаролар инфляцияни оғирроқ, юқори даромадлилар эса енгилроқ ҳис этишади.
Шунинг учун инфляция статистикаси таҳлилларида балки юқори даромадлилар ва паст даромадлилар инфляциясини алоҳида тақдим этиб борган маъқулдир?
@the_bakiroo