19K17Telegramda ochish
Тошкентдаги халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Қирғиз Республикаси Аёллар Конгресси раиси Замира Акбагишева жаҳон миқёсида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Ўзбекистоннинг эришган ютуқларини ҳамда соҳадаги ислоҳотларни муҳокама қилди. “Жаҳон банкининг ҳуқуқий соҳада гендер тенгликни таъминлашдаги глобал тараққиётни баҳоловчи “Аёллар, бизнес ва қонун” янги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон энг юқори натижаларга эришган бешта давлат қаторига кирди,” — деди Акбагишева. Унинг фикрича, бу ўзига хос натижа, чунки Ўзбекистонда аёлларни муайян соҳаларда ишга жойлаштириш бўйича чекловлар бекор қилинган. Бу ўзгаришлар аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқларини ва имкониятларини кенгайтиришда аҳамиятли ҳисобланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin