
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайловда ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам қатнашмоқда.
Маълумотларга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 18 ёшдан ошган, овоз бериш лаёқатига эга бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган.
Шунингдек, бугун 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда.
Шундан:
105 404 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож шахслар;
17 309 нафари ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.