23K26Telegramda ochish
Октябрда инфляция секинлашгани айтилмоқда Марказий банк Раисига кўра, октябрь ойида нархлар ўсиши секинлашган (расмий инфляция маълумотлари бугун кечки пайт эълон қилинади). Йил якуни бўйича йиллик 9,5%лик инфляция кутилмоқда. Бу расмийлар томонидан, айтайлик, октябрь, ноябрь ва декабрда ойлик 1%дан кам даражада инфляция юз бериши кутилаяпти дегани. Олигархлар ва монополистлар томонидан тил бириктирилган ҳолда ёқилғи-энергетика товарлари нархларининг сунъий равишда ошириб борилаётгани ва таклиф тақчиллигининг инфляцияга таъсири қандай бўлиши ҳақида саволлар бўлиши мумкин. Матбуот анжумани жонли эфирда берилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin