33K230Telegramda ochish
Ўғри олигархлар ва муттаҳам монополистлар уддалашди: Пропан энди 80 шиптирдан қиммат АҚШдан ўзимизнинг битмас оғриқларимизга қайтамиз. Янги Ўзбекистонда дунё кўрмаган ғаройиб мўъжиза рўй берди. Мамлакатимиз ва халқимизни талаётган ўғри олигархия ва муттаҳам монополистлар пропан нархини 80 шиптир нархидан қимматлаштиришнинг уддасидан чиқишди. Кечаги савдоларда пропаннинг тоннаси яна қарийб 600 сўм қимматлаб, 10,2 минг сўмга (навбатдаги рекорд), 80 шиптирники эса 10,0 млн.сўмга етган. Кеча рекорд нархда пропан олган шохобчалар пропаннинг литрини солиқ ва харажатлар ҳисобга олинса, зарарга кирмаслик учун 8500 сўмдан сотишлари керак. Олигархлар ва монополистларнинг ўйинларига қарши Рақобат қўмитаси заифлигича қолмоқда. Олигархия ва монополистлар палласи тарафда улар билан чатишиб кетган боқувдаги шонли энергетиклар, махфий қарорлар, маъмурий ресурслар, бузиб бўлмас зараркунанда схемалар. Рақобат қўмитасининг палласида эса мутлақ ваколатсизлик, бюджетсизлик ва қўли боғлиқлик. Ёқилғи нархларининг сунъий ошириш бўйича пойга давом этадими ё фавқулодда чоралар қўлланиладими? Параламент тасдиғидан ўтадиган янги ҳукумат ким тарафда бўлади? Халқ тарафидами?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin