27K94Telegramda ochish
Яширинча "хусусийлаштирилган" UNG Petro CARVON'га айланмоқчи Деярли 1 йил аввал яширинча ва балки сопини ўзидан чиқариб "хусусийлаштирилган" (бу ҳақда 2024 йил март ойида маълум бўлиб қолган) ва ҳалигача собиқ отаси Ўзбекнефтегазнинг бренд ва корпоратив атрибутикаларидан фойдаланиб келаётган заправкалар тармоғи ўзини CARVON деб қайта брендлаштирмоқчига ўхшайди. Дам олиш кунлари тармоқларда бу ҳақдаги реклама материаллари айланган. Янгича номланган заправкалар тармоғи ҳамма қатори 80 шиптирни биржадан оладими ёки ҳалигача қўлланилиб келаётган тирқишидан имтиёзли фойдаланишда давом этадими, шу кунгача аниқлик киритилгани йўқ. Рақобат қўмитаси рақобатни намойишкорона бузаётган бу ҳолат бўйича суриштирув ва ўрганиш ўтказгани ҳақида ҳам маълумот мавжуд эмас. Эслатиб ўтамиз, имтиёзли тирқишлар қўлланиб сотилаётган 6900 сўмлик шиптир вилоятларда умуман йўқ. Витринага айланган Тошкентда фақат бир неча соатга сотувга чиқарилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin