44K269Telegramda ochish
Шонли энергетиклардан фарқли ўлароқ, Мария-Антуанетта “ейишга нон бўлмаса, пирожний енглар” демаган Биз навбатдаги қанақадир янги босқичга келдик. Бу босқичга ўша машҳур иқтибос тиркаладиган Мария-Антуанетта ҳам етиб келмаган. Сизлар ундан ҳам ошиб тушдинглар. Сизларга айтар гап қолмади ҳисоб. Айтадиган гап халқни муаммо деб кўрадиган сиз кабиларга юқмайдиям. Сизларга ишонч қолмаган, йўқ, энди ҳеч қачон бўлмайди. Битта илтимос, кетинглар, устозингиз, шогирдингиз, шотирингиз, ҳомийингиз, бутун тўдангиз билан кетинглар. Қўлинглардан ҳеч бир иш келмадими, ҳеч қурса мард бўлиб кетинглар. Ҳеч қурса шу ваъдангизда туринглар. Узр ҳам сўраманг, сизлар ким, узрингиз нима бўларди. Тарих сизларга ҳукм чиқаради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin