30K74Telegramda ochish
[Ёлғонга] Шерик қилиш стратегиясими? Ўзини ўзи Антиутопия қаҳрамонига айлантирган Ўзбекнефтегаз яна янги Стратегия ясамоқчи, бу сафарги стратегияси 2 йил аввал очиқланиши ваъда қилинган Стратегиядан қандай фарқ қилиши номаълум. Нима бўлгандаям, янги Стратегия олигархияга совға қилинган ва бегоналаштирилган конлар, улушлар ва активларни компания назоратига қайтариш (миллийлаштириш) ёки каррасига қимматлаштирилган пудратлар ва иқтисодий самарасиз лойиҳалар орқали кэптив ўзлаштиришдан воз кечишни назарда тутмаса керак. Антиутопик томошада бир нарса росмана ҳайрон қолдиради. Йўқ, энергетиклар ўзларини ўзлари фош қилишлари, ўзлари 7 йилдан бери қайта ва қайта ясалаётган режа ва стратегияларда ваъда қилишган мақсадларга эришилмагани, қайтанга чуқур энергетик инқирозга олиб келишгани учун ўзбек халқидан тиз чўкиб узр сўрашлари ёки қанақадир инсофи қолган бўлса бутун ёпиқ клуби билан истеъфога кетишларини ҳеч ким кутгани йўқ. Глобал суриштирувларга сабаб бўлган аввалги бажарилмаган мегадастурларни қўя турайлик. Ҳайратга солгани шуки, охирги 2 йилда газ қазиб олишни 34 млрд.куб даражасида барқарор ушлаш ва янада кўпайтириш учун триллион-триллион (долларда миллиард-миллиард) маблағ йўналтирилганига қарамай, тескари натижалар учун ҳам ҳеч ким жавоб бермаётгани қизиқ. Қарор қабул қилувчилар орасида ҳеч ким, масалан, иқтисодий блокда, оқибатлар тасвирини ҳисоблаб, кўра била туриб очиқ савол берилмаётгани, маъмурий эътироз қилинмаётгани, схема ва авантюралар блокланмаётгани унданам қизиқ. Машойихлар таъбири билан айтганда, икки марта алданиш мумкин, лекин учинчи марта алданишга розилик бу шериклик ёки тентаклик гумонини туғдиради. Сиёсатда ҳам, бизнесда ҳам, қўйилган вазифалар бажарилмаса, вазифани бажармаган менежерлардан, бутун жамоаси билан воз кечилади, янги менежерлар билан алмаштирилади. Воз кечилмаса, алмаштирилмаса, шу тубга қулатаётганлар жамоаси билан биргаликдаги масъулият ва жавобгарлик қабул қилинди, дегани бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin