#Aziza Umar kundaligi kanalidan
ҳ о к и м
Сўхда халқ ҳозирги ҳокимдан норози бўлиб, ўзларининг номзодини таклиф қилаётган видеони кўрдим. Кўрдиму, биз давлат бошқаруви тизимини расвосини чиқариб юборганимизга яна бир марта амин бўлдим.
1. Ҳоким ижро этувчи ҳокимият раҳбари сифатида жуда тушунарсиз тарзда, негадир доим тепадан тайинланади. У бечора халқ бошида қиличини ўйнатиб доим уни қўрқувда ушлаб туради.
2. Яна денг, Ҳоким – ҳокимиятнинг вакиллик Кенгаши раиси бўлади. Яъни жойларда ўзлаштирилаётган бюджетнинг ошкоралигини, шаффофлигини таъминлаб, ҳокимларни, ижро ҳокимиятини текшириши лозим бўлган сайлов органини тўғридан-тўғри бошқаради. Шунда у ўзини-ўзи текширадими?
3. Энг қизиғи, Ҳоким ижро ҳокимиятини назорат қилиши лозим бўлган қонун чиқарувчи олий орган - Сенатда ҳудуд вакили сифатида кўкрагига нишон тақиб, савлат тўкиб ўтиради. Нима, у ўзини-ўзи назорат қиладими?
Бу Назорат ва мувозанат тизимининг яққол инқирозидир. Энг ёмони, бутун бир мамлакат бўйлаб тузукроқ ҳокимни бармоқ букиб санаб чиқсангиз, битта қўлингизнинг бармоқлари ҳам ортиб қолади. (200 га яқин ҳоким орасидан) Ё агроном, ё тужжор бўлади. Ҳокимларнинг типик образи - доим асабий, сўкинган, қўпол, баджаҳл ва ижтимоий ё коммунал инфратузулмада жиддий ўзгартириш киритмайдиган нусха.
🟢 21 асрда яшаяпмиз ахир, балки етар энди? Бизда ҳам бутун дунёда бўлгани каби ҳоким лавозимига ҳам сайлов ўтказиш вақти келгандир? Ақалли беш йилда бир марта халққа ўзи қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш, ҳокимларга ҳам ўз даврида фойдали ишларни қилишга улгуриши учун ваколатини беш йиллик қилиб қўйиш вақти келди.
#хокимиат
@Nazlobudnya_AU