30K48Telegramda ochish
Тенг шароитлар ва адолатли рақобат учун! Тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши учун жуда муҳим соҳа. Барча учун тенг имкониятлар яратиш, инновацион ғояларни амалиётга татбиқ қилиш ва маҳаллий бозорни ривожлантириш орқали тадбиркорлар жамиятда сезиларли ижобий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Шу жиҳатдан, уларнинг муаммоларига эътибор қаратиш давлат сиёсатида долзарб вазифа дейиш мумкин. 20 декабрь куни Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказган учрашуви ана шундай мулоқотлардан бири бўлганди. Унда тадбиркорлар соҳага бўлган қарашларини очиқ баён қилиб, таклифларини билдиришди. Қувонарлиси, аввалларидай имтиёз эмас, барча учун тенг шароитга доир таклифлар янгради. Кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиш натижасида 27 декабрь куни “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-229-сонли Фармон имзоланди. Бу фармон рақобат муҳитини соғломлаштириш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг иш фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга асос бўлиши мумкин. Тадбиркорлар билан мулоқот орқали давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бундай ишлар келгусида тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin