Менинг орзуим кўп рукнидан
Шаҳарда, айниқса йирик шаҳарларда тротуарлар автомобиль йўлларидан кенгроқ ва равонроқ бўлиши лозим. Одамлар кўпроқ пиёда юришга рағбат кўриши ва олиши зарур.
Кўп пиёда юрганларнинг қорни, қорнига қўшилиб ақли оқиб кетмайди, юраги ва ақли соғлом бўлади. Пиёда юрган одамнинг фикри жўшади, илҳоми ва меҳнат унумдорлиги ошади.
Бугун кўчаларга қаранг, фарзандларимиз мактабга таксида кетишмоқда, чунки ҳозирда мактабга пиёда бориш нисбатан олганда хавфсиз, фойдали ва нисбатан афзал эмас.
Болаларнинг мактабга пиёда ёки жамоат транспортида ота-оналарнинг хавотирисиз мактабга бориб-келиши мусаффо осмон индексининг муҳим шартларидан. Ёддан чиқарманг.
@the_bakiroo