34K112Telegramda ochish
Экспортчиларнинг транспорт харажатларини субсидиялаш тўхтатилади 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228 сон Фармон билан экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш ҳаражатларини компенсация қилиш амалиёти бекор қилинмоқда. Бу экспортчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш йўлидагидаги навбатдаги қадамдир. Охирги беш йилда маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисми экспорт қилувчиларга бюджет субсидиялари ҳисобидан компенсация қилиб бериб келинган. Маълумот учун, масалан, 2024 йилда бу мақсадлар учун 133,8 млрд.сўм ажратилган эди. 2025 йилда бу мақсадлар учун субсидиялар кўзда тутилмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin