41K97Telegramda ochish
Хатолар ва хулосалар ҳақида Ғайрат Дўстовнинг ўрнида навбатдаги совуқ тўлқин кириб келиши билан исталган бошқа ўзбекистонлик бўлиши мумкин, агарда заправкаларда газ таъминоти чеклови вақтида оддий ахборотлар билан таъминлаш йўлга қўйилмаса. Эплаб газ берилмаяптими, етарли ва жонли ахборот бер, барака топгур. Ҳокимиятларга тўнкаб, ўзларингни соқит қилманглар. Халқ 3 йилдан бери сўраётган ва ваъда қилинган Иловани эплай олмадингизми, Энергетика вазирлиги ёки Ҳудудгазтаъминот сайтида: а) Очиқ ва ишлаётган газ заправкалар рўйхати ҳудудлар қирқимида реал вақт режимида кўрсатиб турилиши зарур. б) Очиқ газ заправкаларнинг иш вақти аниқ кўриниб туриши лозим. Наҳотки, шу иш шунчалар қийин? Газ учун боришдан олдин заправка очиладими, йўқми, очилса, неча соат ишлайди, билмай туриб, ҳайдовчи таваккалига навбатга туриши юқори эҳтимол билан камида асабийлашишга, кўпи билан жанжаллашишга олиб келади. Ноаниқ вақтда очилиб, исталган вақтда ёпиладиган газ заправкалар ҳайдовчиларнинг қонини қайнатиши, ғазаблантириши турган гап. Очиғини айтиш керак, бу салбий оқибатларини била туриб мақсадли провокация қилишга ўхшайди. Ҳамма жамиятларда хатолар рўй бериб туради. Фозил жамиятлар хатолардан доим тўғри хулосалар чиқаради, хатога етаклаган сабабларни бартараф этади, оқибатларини хаспўшлаш ёки жабрдийдаларни айбдор деб эълон қилиш билан машғул бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin