33K92Telegramda ochish
Ҳеч қурса ўз эҳтиёжи учун импорт қилинган автотранспорт воситалари сертификатлаштиришдан озод этилиши керак! Фақат танқид қилишни биласан, таклиф бермайсан деб койишади. Таклиф айтсанг, ўзларига ё олигарх шерикларига соққа келтирадиган қисмини жорий қилишади, халққа фойда келтириши мумкин томонини чопиб ташлашади (энергетикадан тортиб транспорт ва йўл харакатини тартибга солишгача). Қанақадир иқтисодий муваффақиятга эришган мамлакатни қарасангиз, муваффақияти негизида ривожланган давлатлар —АҚШ ва Европа иттифоқи, OECD давлатлари сертификатларига эга товар ва хизматларни сертификатлашни тўхтатилгани ҳам ётади. Чунки юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлар томонидан сертификатланган импорт қилинадиган товар ва хизматларни яна қўшимча миллий сертификатлаш амалиёти ғирт абсурд, ўзи камбағал мамлакатни янада камбағаллаштиради. Бойитса, бир тўп порахўр коррупционерни ёки ўғри олигархларни бойитади, экономикани кичрайтириш, халқни қашшоқлаштириш ҳисобига. Эй барака топгурлар, биз учун ўша илғор давлатларнинг солиқ тўловчилари ҳисобига сертификация қилинганку. Нега Ўзбекистон солиқ тўловчилари ҳисобидан яна бу жараён такрорланиши керак? Ё Ўзбекистон сертификацияси энг ривожланган давлатлар сертификациясидан талабчан ва сифатлироқми? 8 йилдан бери такрор-такрор гапирилаётган бу гаплар айрим лойиҳаларгаям кирган. Масалан, жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжи учун бир йилда бир дона авторанспорт воситаси ҳамда тадбиркорлик субектлари, ташкилотлар томонидан ўз эҳтиёжи учун олиб кириладиган автотранспорт воситалари мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилиши 2023 йилдаги ҳукумат қарори лойиҳасида бўлган. Нима деб ўйлайсиз, бу халқ ва иқтисодиёт учун фойдали таклиф қабул қилинганми? Йўқ. Бунинг ўрнига божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган автотранспорт воситалари бошқа шахсга ўтказилмаслиги ва транспорт воситаларини божхона ҳудудида эмас, балки Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги автомобиль полигонида синовдан ўтказишни киритишди. Чунки тақиқлар ва синовлар олигарх ва монополистларни янада бойитади. Сиз ва бизни қоқиштириш, танловсиз қолдириш ва қашшоқлаштириш орқали. Қора туш дейилган 2015 йилда ҳам тўртта тўдага хизмат қиладиган шунақа бузуқ моделлар ишларди, эсингиздами?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin