Қадоқлаш йўналишида уюшма ташкил этиш таклиф қилинди
Картон қутилар ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари таклиф билдирган. Унинг таъкидлашича, ҳозирги кунда картон қутилар ишлаб чиқариш ҳам саноатнинг муҳим турига айланган.
Шу сабабли қадоқлаш йўналишидаги корхоналарни бирлаштирган уюшма ташкил этишни таклиф қилинмоқда.
Уюшма ташкил қилиш бир қанча ўзгаришларга олиб келади. Масалан, қадоқлаш жараёнларини янада самаралироқ бошқариш имконини беради, корхоналар муаммоларини жамлаш, таҳлил қилиш ва тизимли қарорлар ва ечимлар қабул қилишга йўл очилади, бу эса ресурсларни тежаш ва ишлаб чиқаришни оптималлаштиришга ёрдам беради.
- https://t.me/uzchamber/15923@uzchamber