Пуллик парковкадан тушадиган маблағлар ташаббусли бюджетга, паркларга ва пиёдаларга сарфланиши керак!
Қозоқ қардошларимизнинг пулли парковкадан тушган маблағларни биринчи навбатда «Халық қатысатын бюджет»га (бизнингча, Ташаббусли бюджет), шунингдек, парклар ва ҳиёбонларни сақлаб туришга, пиёда инфратузилмасини яратишга сарфлашлари жуда ёқди.
Бу ажойиб тажрибани биз ҳам зудлик билан ўзлаштиришимиз керак.
Биринчидан, пуллик парковкалардан тушаётган ва тақсимланаётган маблағлар устидан халқ олдида ҳисобдорлик пайдо бўлади. Халқнинг ўзи парковкалар учун ҳар бир сўм кирим қилинишини ва ўғри чўнтакларга кетиб қолмаслигини талаб қилади, чунки эртага шу ҳудудларнинг ўзида йиғилган пуллар халққа керак ва фойдали ишлар учун сарфланади.
Иккинчидан, пулли парковка учун тўлаётган фуқароларда дахлдорлик ҳисси кучаяди. Мен тўлаётган пуллар қайсидир ўғрининг чўнтагига ё офшорга эмас, шу хақлнинг корига ярайди, деган ижтимоий ишонч яралади.
Учинчидан, сақлаб туришга пул йўқ деган важ билан халққа тегишли парк ва ҳиёбонларимизни аттракционларга, Magic соққа, Dream бирбало деган бутафорияларга айлантириш ёки Дўстлик, Қодирий боғи ё Ипакчиликдаги каби очиқчасига сотвориш каби бузуқ ҳаракатларга барҳам берилади.
- https://t.me/the_bakiroo/8078@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/ru/2025/05/14/save-trees/gazeta.uz